24-Mart, 2021-yil 268

Бизнес-омбудсман ёрдамида 100 нафарга яқин тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди

Бизнес-омбудсманга ветеринария-санитария хулосаси муддатининг қонунийлигини ўрганишни сўраб, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор (қушхона, қассобчилик фаолияти) мурожаат қилди.

Ветеринария-санитария хулосаси – ҳайвонларни сўйишни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу фаолият билан шуғулланиши учун рухсат берувчи ҳужжатдир.

Мазкур хулоса давлат ветеринария хизматининг ваколатли органлари томонидан берилади ва қонун-хужжатларига  асосан хулосанинг амал қилиш муддати 5 йил.

Бироқ, давлат ветеринария хизматининг Андижон вилоятидаги ваколатли органлари томонидан тадбиркорларга 1 йил муддатга хулоса берилган. Мурожаат асосида ўтказилган мониторинг натижасида худди шундай қонун бузилиши ҳолатлари 100 нафарга яқин тадбиркорлик субъектларига берилган хулосаларда ҳам аниқланди.

Бизнес-омбудсманнинг кўмаги билан тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланиб, ветеринария-санитария хулосаси 5 йил муддатга қайта расмийлаштирилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.