31-Mart, 2021-yil 268

Расмий баёнот

Электрон ОАВларда тадбиркор ўз фаолиятини юритиб келаётган объекти бузилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати тарқалди. Ушбу мурожаат Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилиб, натижада қуйидагилар аниқланди.

2019 йил 12 октябрдаги Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг 1223-сонли хатига асосан, “Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси”нинг 1-қаватидаги кириш қисмида жами 31м2 бўлган бетонланган майдони умумий овқатланиш фаолияти учун “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан аукционга қўйилиб, унда “DILRABO-TIBBIY SERVIS” МЧЖ ғолиб бўлган.

Корхона томонидан, Бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш бўйича 2019 йил 16 ноябрь уч томонлама 1975/06-19А шартнома тузилган. Ҳозирги кунда Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан заруриятдан келиб чиқиб ва 1375/06-19А шартноманинг 4.5 бандида кўрсатилган – ижарага берилган “Объект”ни “Балансда сақловчи” нинг ўз эътиёжи учун фойдаланиш зарурати вужудга келганда ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиниши ҳақида тадбиркорга бир–неча бор огоҳлантириш берилган.

“DILRABO-TIBBIY SERVIS” МЧЖ билан Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси ўртасида тузилган уч томонлама шартномани бекор қилиш бўйича 04.03.2021 йилда Тошкент шаҳар иқтисодий судига апелляция шикояти юборилган.

Ҳозирги кунга қадар, тадбиркор томонидан ижара асосида фойдаланилаётган бино-иншоотида бузиш ишлари амалга оширилмаганлиги аниқланди. Мазкур масала судда кўрилаётганлиги сабабли, суднинг ажримига асосан тадбиркорнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Бизнес-омбудсман ходимлари суд процессида иштирок этиши тушунтирилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.