31-Mart, 2021-yil 268

Расмий баёнот

Бизнес-омбудсман девони томонидан  электрон ОАВларда бир гуруҳ балиқчилик йўналишида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг Сардоба сув омбори талофатлари оқибатида етган зарарлари копланмаётганлиги юзасидан қилинган мурожаатлари юзасидан қуйидагилар аниқланди.

 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида Сардоба, Оқлотин ва Мирзаобод туманларидаги 66 та балиқчилик йўналишида тадбиркорлик субъектларининг умумий 3,4 минг гектар ер майдонида балиқ боқиладиган ҳовузларига зарар етказилган.

Сирдарё вилояти молия бошқармасининг маълумотларига кўра, талофатда зарар кўрган фақат пахта ва ғалла учун ажратилган имтиёзли кредитларни қоплаб бериш бўйича вилоят ҳокимининг фармойишига кўра маҳаллий бюджетдан 9,5 млрд. сўм маблағ тўлаб берилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда барча балиқчилик хўжаликларига етказилган зарар миқдори ўрганилаётганлиги, ўрганиш якунлари бўйича аниқланган зарар миқдорини қоплаб бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан субсидия ажратиш бўйича мурожаат қилиниши маълум бўлди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.