23-Yanvar, 2020-yil 268

Ҳокимликдан тадбиркорлар фойдасига 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилди

Шартнома, тарафларнинг ўзаро манфаатдорлиги, шартнома интизомига риоя этиш ва тарафларнинг ўзаро мулкий жавобгарлик принципларига таянган ҳолда тарафларнинг мақсадларини намоён этувчи ҳужжатдир.

Аммо, шунга қарамасдан, баъзи ҳолларда шартнома тарафлари шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни тегишли равишда бажармаслик ҳолатлари ҳам учрайди.

Бизнес-омбудсман томонидан Нукус шаҳридаги бешта тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ўрганишда, Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан улар билан тузилган пудрат шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажарилмаётганлик ҳолати аниқланди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома талаблари тегишли тартибда бажарилиб, қурилиш объектлари белгиланган муддатда топширилган бўлсада, Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмаган.

Бизнес-омбудсманнинг Нукус шаҳар ҳокимлигига киритган тақдимномасига асосан, “SABINA SAYORA KOMMTINAL SERVIS”, “DANIL NUKUS KOMMLINAL SERVIS”, “RUS-TIM”, “TUNGISH IMARAT SERVIS”, “STROYGRAD” МЧЖларга жаъми 319,6 млн. сўм тўлаб берилишига эришилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.