12-Aprel, 2021-yil 268

Ёшлар ва бизнес: навбатдаги тренинг бўлиб ўтди

Бизнес-омбудсман девони Конрад Аденауэр жамғармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги ёшларга ўз бизнесини йўлга қўйиш учун тадбиркорлик асосларига ўргатиш бўйича “Ёшлар бизнесда” тренинги ўтказилди.


Мазкур тренингда 40 дан ортиқ ёшлар иштирок этди ва тренинг интерактив тарзда ўтказилди. Шу билан бирга, ёшларга республикадаги муваффақиятли тадбиркорларнинг бизнес юритиш усуллари ҳам мисол тариқасида ёритилди.


Ўтказилаётган тренингларнинг асосий мақсади: ёшларни, шу жумладан ёш аёл-қизларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини бошлаш ва юритишга кўмаклашиш, тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда давлат томонидан ушбу соҳада яратилаётган шароитларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборат.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.