21-Aprel, 2021-yil 268

Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда

2020-йил 8-январ куни "Кулов Бегим" (фермер хўжалигининг номи ўзгартирилган) фермер хўжалигига 46,80 гектар ер ажратилган, 2020-йилнинг 26-ноябрида эса фермер хўжалиги билан ижара шартномаси туман ҳокимлиги томонидан бир томонлама тартибда бекор қилинган. 

Аммо Ер кодексининг 24 ва "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига биноан, ер участкасининг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш томонларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда - суд қарори билан амалга оширилиши белгиланган. 

Ушбу Қонунларга асосланиб, Бизнес-омбудсман фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, Миришкор тумани ҳокимиятига нисбатан судга ариза йўллади. 

 Суд ишни кўриб чиқиш натижасида Бизнес-омбудсманнинг фермер хўжалиги манфаатлари қўзлаб берган аризасини қондириб, Миришкор туман ҳокимининг ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу тариқа, Бизнес-омбудсман ёрдамида фермер аввалроқ ижарага олган ер майдонларини ўз фойдаланишига қайтаришга муваффақ бўлди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.