1-May, 2021-yil 268

Қашқадарё вилоятида бизнес-тренинглар ўтказилди

Бизнес-омбудсман томонидан Конрад Адэнауер жамғармасининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси билан биргаликда бизнесини яратиш ва ривожлантириш асосларига бағишланган навбатдаги ўқув тренинглари ўтказилди.


Тренинглар жорий йилнинг 28-30 апрел кунлари Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди.


Тренингларнинг мақсади республикада ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ёшларни, хусусан хотин-қизларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш, уларнинг ташаббусларини бошлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, шунингдек, давлат томонидан берилаётган имтиёз ва преференцияларни тушунтириш.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.