28-May, 2021-yil 268

Андижон вилоятидаги тадбиркорнинг мурожаати юзасидан ўрганишлар бошланди

Электрон ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида фаолият юритувчи “Ҳур диёр паррандаси”  оилавий корхона раҳбари унинг фаолиятига вужудга келаётган тўсқинликлардан норози бўлиб қилган мурожаати тарқалган эди.

Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан белгиланган тартибда ўрганиш учун қабул қилинди. Айни дамда, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Хўжаобод туман ҳокимлигига сўров хатлари юборилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.