31-May, 2021-yil 268

Ҳокимлик тадбиркорни огоҳлантирмасдан ижара шартномасини бекор қилди

Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи “Ҳосил” фермер хўжалиги (номи ўзгартирилган) унинг мулк ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, Сайхунобод тумани ҳокимининг қарори билан фермер хўжалигига 32,7 га ер майдони ажратилган бўлиб, тарафлар ўртасида 50 йил муддатга ер ижара шартномаси тузилган. Бироқ, мазкур шартнома ҳокимнинг ғайриқонуний қарори билан бир томонлама бекор қилиниб, ер майдони туман ҳокимлигининг заҳира фондига қайтарилган. Таъкидлаш жоиз, фермер хўжалиги унга тегишли ер майдони заҳирага олиниши тўғрисида огоҳлантирилмаган.

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида Гулистон туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида, 32,7 га ер майдонини туман заҳира фондига қайтариб олиш ва Сайхунобод туман ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида тузилган узоқ муддатли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, фермер хўжалигига аввалроқ ажратилган ер майдони қайтариб берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.