14-Iyun, 2021-yil 268

Андижон вилоятидаги тадбиркорнинг мурожаати юзасидан ўрганишлар бошланди

Электрон ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида “Эски машина бозори” ҳудудида машина эҳтиёт қисмлари сотиш учун бинолар қурилишида тадбиркорлар вужудга келаётган тўсқинликлардан норози бўлиб қилган мурожаати тарқалган эди.

Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан белгиланган тартибда ўрганиш учун қабул қилинди. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.