14-Iyun, 2021-yil 268

Қурилиш ишлари бошланишига қарамай, тадбиркорнинг ер участкаси огоҳлантиришсиз олиб қўйилди

“Construction” унитар корхонаси (номи ўзгартирилган) унга тегишли ер майдони ноқонуний равишда олиб қўйилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, Бўка туман ҳокимининг тегишли қарорлари билан Корхонага Бўка туман марказидаги 1,13 га бўш ер майдонида кўп қаватли уйларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсат берилган. Ушбу қарорлар асосида Корхона томонидан қурилиш ишлари амалга оширилиб келинган ва қурилаётган хонадонларни сотиш бўйича жисмоний шахслар билан бир нечта шартномалар тузилган. Шунга қарамай, туман ҳокимининг қарори билан, Корхонага ажратилган ер майдони туман заҳира ер фондига қайтарилган. 

Бизнес-омбудсман томонидан Нурафшон туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида, Бўка туман ҳокимлигига “Construction” УКга ажратилган ер майдонини туман заҳира ер фондига қайтариш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш юзасидан мажбурият юклатилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.