15-Iyun, 2021-yil 268

Аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича форум бўлиб ўтди

Бугун, 15 июнь куни, “Марказий Осиё ва Афғонистонда аёлларнинг барқарор ривожланиш сари хотин-қизларнинг иқтисодиётнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. 


Форум COVID-19 га қарши курашишда хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга, хотин-қизларга таълим олиш малакаларини оширишга кўмаклашиш, муносиб меҳнат қилиш орқали хотин-қизларнинг тадбиркорлигини ривожлантиришга, шунингдек, иқтидорли хотин-қизларнинг қобилиятларини аниқлаш ва ривожланитиришга бағишланди. 


Форум онлайн ва офлайн форматларда бўлиб ўтди ва шу орқали  форум ишига халқаро ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек Марказий Осиё ва Афғонистон мамлакатлари юқори даражадаги вакилларини жалб қилиш имконини берди.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.