18-Iyun, 2021-yil 268

Мулк ҳуқуқига риоя қилишни унутганлар солиқни ҳисоблашни унутишмади

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи “Farm” фермер хўжалиги (номи ўзгартирилган) унинг мулк-ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Беруний тумани ҳокимлиги томонидан фермер хўжалигига 12,4 га ер майдонини узоқ муддатли ижарага ажратиб бериш тўғрисидаги шартномаси бир томонлама муддатидан олдин бекор қилиниб, ер туман ҳокимлиги заҳира фондига қайтарилган.

Қарор қабул қилишда, ер участкасини ижарага бериш шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, келишувга эришмаган тақдирда эса суд томонидан бекор қилиниши қонунчиликда белгиланганлигини ҳокимлик томонидан  унутилган бўлсада, лекин қарорда ердан фойдаланганлик учун тадбиркордан тегишли солиқларни ҳисоблаш ва ундириш масаласи унутилмаган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Беруний туман ҳокимининг юқоридаги қарори бекор қилиниб, фермер хўжалигига ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи тиклаб берилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.