21-Iyun, 2021-yil 268

Тадбиркордан карантин чекловлари давомида бизнеси тўхтатилганлиги учун солиқ ундирилди

Бўстонлиқ туманида фаолият кўрсатувчи “Resort” МЧЖ (номи ўзгартирилган) унга тегишли объектга нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича,  коронавирус COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик чекловлар туфайли тадбиркорга тегишли болалар дам олиш оромгоҳининг фаолияти тўхтаган. Натижада, Ишчи гуруҳ томонидан юқоридаги объект бўш турган сифатида топилиб, Жамиятдан таъсир солиқ механизми сифатида 367 миллион сўм солиқ ҳисобланган ва ушбу маблағлар ундирилди. 

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви натижасида, Ишчи гуруҳ томонидан қайта мониторинг ўтказилиб, юқоридаги солиқ механизми бекор қилинди ва тадбиркордан ундирилган маблағларни қайтариш юзасидан ҳудудий Ғазначилик бўлимига хулоса юборилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.