25-Iyun, 2021-yil 268

Бир гуруҳ тадбиркорларнинг рухсатномалари қайта расмийлаштирилди

Андижон вилоятида гўшт маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчи бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Амалдаги тартибга кўра, ишлаб чиқилган ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги бўйича ветеринария-санитария хулосаси беш йил муддатга берилади. Шунга қарамай, Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан берилган хулосаларнинг муддатлари қонунчилик талабларига жавоб бермаслик ҳолатлари аниқланди. 

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви натижасида 12 нафар тадбиркорлик субъектларига берилган ветеринария-санитария хулосаларининг амал қилиш муддатлари қонунчиликка мувофиқ беш йил муддатга қайта расмийлаштирилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.