26-Iyun, 2021-yil 268

Бизнес-омбудсман “Минтақавий ўсиш – самарали ечимларни излаш” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди

Бизнес-омбудсман Қозон шаҳрида ташкил этилган “Минтақавий ўсиш – самарали ечимларни излаш” мавзусидаги иқтисодий конференцияда иштирок этди. 

Конференцияда Дилмурод Касимов “COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистоннинг бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича тажрибаси” мавзусида нутқ билан чиқди. Ўзбекистон Республикасида бизнесни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятидаги текширувларнинг кўп турлари бекор қилинганлиги, шунингдек лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилганлиги қайд этилди. 


Д. Касимовнинг нутқида Ўзбекистон Республикаси томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўрсатилаётган молиявий ёрдамга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, 2017 йилдан буён Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 75 миллион доллардан зиёд компенсация ва 113 миллион доллар миқдорида тадбиркорларга кредит бўйича кафолат шаклида молиявий ёрдам кўрсатилганлиги қайд этилди. Шу билан бирга, бугунги кунгача “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 300 мингдан зиёд оилага ўз бизнесини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредитлар ажратилганлиги таъкидланди.


Конференция якунида Д. Касимов ва Ю. Титов тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёргарлик билдирдилар. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.