28-Iyun, 2021-yil 268

Бизнес-омбудсман тадбиркорга таъсирчан солиқ механизмини бекор қилишда ёрдам кўрсатди

Олмалиқ шаҳридаги хусусий тадбиркор Б.А. (исми ўзгартирилган) таъсирчан солиқ механизмини бекор қилишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркорга тегишли савдо дўкони ишчи гуруҳ томонидан бўш турган сифатида тан олиниб, тадбиркорга нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилган.  

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан тадбиркорга тегишли объект қайта ўрганилиб, мазкур бинода айни вақтда тадбиркор ўз фаолиятини юритиб келаётганлиги инобатга олинган ҳолда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.