5-Iyul, 2021-yil 268

Тадбиркорнинг ҳуқуқларини бузган мансабдор шахсларга жарима солинди

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркор К.А (исм, фамилияси ўзгартирилган) қурилиш ишлари амалга оширилаётган объект буздириб ташланганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Ж.Х ва Қарши шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти З.И.ларнинг бевосита кўрсатмаси асосида амалга оширилаётган қурилиш объект суднинг тегишли қарори бўлмасдан туриб, бузиб ташланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонида Бизнес-омбудсманга хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилишга йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат (контроль) ўрнатиши белгиланган.

Ушбу қонун бузилиш ҳолати юзасидан Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи ва Қарши шаҳар ҳокимлиги бош юрисконультига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг суди қарори билан Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Ж.Х.га 4 900 000 сўм, Қарши шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти З.И. га эса 2 450 000 сўм жарима жазоси қўлланилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.