15-Iyul, 2021-yil 268

Бизнес-омбудсман 348 тадбиркорларнинг рухсатномларини қайта расмийлаштиришга ёрдам берди

Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолият кўрсатувчи гўшт маҳсулотларини сотишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аввалроқ, Андижон вилоятидаги 12 нафар тадбиркорлик субъектларининг ветеринария-санитария хулосалари қонунга мувофиқлаштириб берилганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Ҳудди шундай қонунбузилиш ҳолатларига Андижон вилоятининг 14 туман ва шаҳарларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар учраганлиги аниқланди. 

Бизнес-омбудсман томонидан олиб борилган ишлар натижасида, юқоридаги тадбиркорлик субъектларининг 348 нафар хулосалари қонунга мувофиқ қайта расмийлаштириб берилиши таъминланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.