26-Iyul, 2021-yil 268

Бизнес-омбудсман электр энергияси учун асоссиз равишда ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқаришга ёрдам берди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи “Family Enterprise” оилавий корхонаси (номи ўзгартирилган) Фориш туман электр энергияси корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, Фориш туман электр энергияси корхонаси томонидан “Family Enterprise” оилавий корхонасида фойдаланилган электр энергияси нотўғри ҳисобланган ва натижада асоссиз равишда қарийб 43 миллион сўмлик қарздорлик ҳисобланган. 

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан, Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакиллари иштирокида “Family Enterprise” оилавий корхонасида ўрнатилган ҳисоблагич кўрсатгичлари қайта ўрганилиб, ортиқча ҳисобланган 43 миллион сўмлик қарздорлик ҳисобдан чиқарилди. 


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.