28-Iyul, 2021-yil 268

Бугун туғилган кун

Бугун, 28 июль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) Касимов Дилмурод Султанмуратовичнинг туғилган куни.

Вакил Дилмурод Касимов 1975 йилда 28 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Дилмурод Касимов 1997 йилда Тошкент давлат шарқшунослик университетини, 2004 йилда эса Ўзбекистон миллий университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. 2017 йилнинг июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимини эгаллаб келмоқда.

Ҳурматли Касимов Дилмурод Султанмуратович, Сизни таваллуд кунингиз билан муборакбод этамиз ва чин дилдан мустаҳкам соғлиқ, улкан муваффақиятлар ва оилавий бахт тилаймиз! 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.