31-Iyul, 2021-yil 268

Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Сенат билан яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда

Бизнес-омбудсманга тадбиркорлардан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларидан норози бўлиб ёзган кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Мурожаатларни ўрганиш давомида айрим ҳолларда тадбиркорлик субъектлари манфаатларига зид тарзда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарор қабул қилиниши аниқланади.

Жумладан, Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи “The Farm” фермер хўжалигига (номи ўзгартирилган) 2020 йилда 52, 7 гектар ер майдони ажратилган. Аммо халқ депутатлари Узун туман кенгашининг қарори билан ер ижара шартномаси қонунга зид тарзда бир томонлама бекор қилинган. 

Фуқаролик кодексининг 382-моддасига асосан, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. 

Мазкур ҳолат юзасидан, Узун туман кенгаши қарорининг қонунийлигига баҳо бериш бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига хат юборилди. Натижада, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг қарори билан Узун туман кенгаши қарорининг тегишли қисмлари бекор қилиниб, “The Farm” фермер хўжалигининг ер майдонига бўлган ҳуқуқи тикланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.