13-Avgust, 2021-yil 268

Қарздор тадбиркорга фаолиятини давом эттириши учун имконият берилди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Қувонч” ХК (номи ўзгартирилган) газ таъминоти корхонасидан бўлган қарздорлик сабабли корхонанинг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномаларини чақириб олинишида амалий ёрдам сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор “Қувонч” ХК ҳисобидан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига қарийб 215 миллион сўмлик асосий қарз ва 24 миллион сўмдан ортиқ пеня ундирилиши белгиланган. Шу билан бирга, ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан қарздор “Қувонч” ХК асосий ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган.

Бизнес-омбудсманнинг тадбиркор манфаатида киритилган сўровнома ҳамда тадбиркорнинг иқтисодий тўлов қобилияти инобатга олинган ҳолда, “Ҳудудгаз Жиззах” ҳамда “Қувонч” ХК ўртасида икки томонлама келишув битими тузилди. Натижада, ундирувчи “Ҳудудгаз Жиззах”нинг аризасига кўра тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари чақириб олинди ва ижро ҳужжатлари қайтарилди. Эндиликда “Қувонч” ХК ўз фаолиятини давом эттириши учун имкониятга эга. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.