19-Fevral, 2020-yil 268

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда.

2020 йил 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур меморандумнинг асосий мақсадлари тадбркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, бизнес хамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишдир.

Бизнес-омбудсман ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик республика бўйича тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш самарадорлигини ошириш, аёлларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб қилишга кўмаклашади. 


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.