16-Avgust, 2021-yil 268

Тадбиркор давлат органидан 50 миллион сўмдан ортиқ маблағни ундирадиган бўлди

Бизнес-омбудсман Зафаробод туман ободонлаштириш бошқармасидан тадбиркор олдидаги қарздорликни ундириш бўйича киритилган даъво бўйича судда ютди. Аввалроқ, Бошқарма ва ЯТТ “Зиёда”ни (номи ўзгартирилган) ўртасида 50 027 900 сўмлик маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Тадбиркор томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилганлигига қарамасдан, Бошқарма томонидан тўловлар амалга оширилмаган. 

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида киритилган даъво ариза натижасида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг қарори билан Бошқармага 50 027 900 сўмлик қарздорликни ЯТТ “Зиёда”ни ҳисобига ва 1 000 558 сўмлик давлат божини тўлаш мажбурияти юклатилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.