7-Sentabr, 2021-yil 268

Текширув ўтказиш тартибини бузган назорат қилувчи органнинг ходимига нисбатан интизомий жазо қўлланилди

Кадастр агентлигининг Жондор туман бўлим бош инспектори М.М. томонидан “Азиз” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалигига тегишли ер майдонларида текширув олиб борилган. Аммо текширув натижалари, яъни далолатнома ва кўрилган чоралар юзасидан маълумот, қонунчилик талабларини бузган ҳолда Ягона электрон тизимга киритилмаган.

Хусусан, ўтказилган текширув натижалари бўйича тузилган далолатномада қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалар текширув якунлангандан сўнг уч иш куни ичида, тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотлар мазкур чоралар қўлланилгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан назорат қилувчи органлар томонидан Ягона тизимга киритилиши лозим. 

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Кадастр агентлигининг Бухоро вилоят бошқармасига Тақдимнома киритилди. Натижада агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан бош инспектор М.М.га юклатилган хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли учун интизомий жазо чораси қўлланилган. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.