8-Sentabr, 2021-yil 268

Кармана туманидаги тадбиркорнинг мурожаати ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда Кармана туманида яшовчи М.Эгамова ва бошқа иссиқхона эгаларига 4 йилдан бери кредит ажратилмаётгани, Навоий ИЭС билан МЧЖ орқали шартнома тузишлари сабаб тўловлари 30-35% га кўпайганлиги тўғрисидаги мурожаати тарқалган эди. 

Аниқланишича, тадбиркорлик субъекти Иссиқлик электр станциялари АЖдан 2017 йилгача тўғри-тўғри шартнома орқали иссиқлик олиб келган. 2017 йилдан Иссиқлик манбаи МЧЖ орқали сотиб олинмоқда. ИЭС АЖ ишлаб чиқарувчи бўлиб, етказиб бериш масаласини Иссиқлик манбаи МЧЖга юклатилган, шу сабабли тўловлар 30-35% ошган.

Шу билан бирга, тадбиркор кредит олиш муаммосига ҳам дуч келан. Аммо банк мустақил тадбиркорлик субъекти бўлиб, кредит ажратиш сиёсатини мустақил олиб бориши белгиланган.

Юқоридагиларга мувофиқ, ЎРҚ 440-сон Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низоларни, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, оилага, меҳнатга доир ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишга тааллуқли шикоятлар Бизнес-омбудсманнинг кўриб чиқиш доирасига кирмайди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.