22-Sentabr, 2021-yil 268

Онлайн НКМ ва виртуал кассалар юзасидан расмий баёнот

Кун.уз вебсайтида тадбиркорлар томонидан онлайн назорат касса машиналари (НКМ) ва виртуал кассалар учун техник кўрсатиш марказларига (ТХКМ) ҳар ой мажбурий абонент тўловлари амалга оширилаётганлиги юзасидан мақола ёритилган эди. 

Ушбу масала Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилганда, жорий йил 1 июль холатига ТХКМ томонидан ҳар бир субъектдан 50 мингдан 100 минг сўмгача (бир ойда 7,4 -14,9 млрд.сўм, бир йилда – 89 – 179 млрд.сўм) ойлик абонент тўловлари ундирилганлиги аниқланди. Таъкидлаш жоиз, ушбу тўловлар техник хизмат кўрсатилиши ёки кўрсатилмаслигидан қатъий назар ундирилган

Мазкур масала тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлигидан келиб чиқиб, Бизнес-омбудсман томонидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклиф киритилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.