1-Noyabr, 2021-yil 268

Бизнес-омбудсман жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюрди

Бизнес-омбудсман Тошкент вилояти Бустонлиқ туманидаги 7-сонли жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюрди. 



Ташриф давомида Бизнес-омбудсман томонидан жазони ижро этиш муассасасидаги аввал тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган маҳкумлар билан суҳбатлашилди. Ташрифдан асосий мақсад – жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумларнинг аввал фаолият юритган соҳаларида вужудга келган муаммоларини, маҳкумларга  кўмаклашиш масалалари ҳамда уларга яратилган шароитларни ўрганишдир. Шунингдек, маҳкумларга амалдаги қонунчилик бўйича тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имкониятлар бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.


Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ440-сон Қонунига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинаётган, айбланаётган ва ҳукм қилинган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашиш учун қамоқда сақлаш жойларига, жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш Бизнес-омбудсманнинг ҳуқуқларига киради.



Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.