3-Noyabr, 2021-yil 268

Пул йўқ: давлат шартномаси бўйича маблағлар тўланмаганда тадбиркор нима қилиши керак?

“Севинч” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловлар амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, Жамият ва Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими ўртасида пудрат шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан Жамият томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши бошланган ва шартномага асосан Жамият ҳисобига тўловларни 30%, яъни қарийб 54,5 миллион сўмлик маблағларни амалга оширилиши белгиланган эди. Шунга қарамасдан, мазкур маблағлар тўланмаган ва  жорий таъмирлаш ишлари учун маблағ манбаи аниқланмагунига қадар қурилиш ишлари Жамият томонидан тўхтатилган. 

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг, маҳаллий бюджет ҳисобидан шартномада белгиланган маблағлар ажратилиши таъминланди ва қурилиш ишлари давом эттирилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.