12-Noyabr, 2021-yil 268

Идоралараро комиссия тадбиркорларга нисбатан солиқ чораларини қўллашда манфаатдорми?

“Sharq” хусусий корхонаси қўлланилган таъсирчан солиқдан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, корхонага тегишли 1,13 Га ер майдони Бухоро вилояти идоралараро комиссиясининг хулосасига асосан фойдаланилмаётган объект сифатида эътироф этилиб, корхонага нисбатан таъсирчан солиқ механизмлари қўлланилган. Таъкидлаш лозимки, тадбиркорга қўлланилган таъсирчан солиқ механизми тўғрисида Бухоро вилояти ДСБнинг хати орқали маълум қилинди. Аммо қонунчиликка мувофиқ, таъсирчан солиқ механизмлари идоралараро комиссиянинг хулосаси мулкдорга таништирилганидан сўнг қўлланилиши белгиланган. Кўриниб турибдики, “Sharq” ХКга нисбатан чиқарилган хулоса тадбиркорнинг манфаатини ва қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда қабул қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Бухоро туманлараро маъмурий судига даъво ариза киритилди ва натижада идоралараро комиссиянинг объект мулкдорига нисбатан таъсирчан солиқ чорасини қўллаш юзасидан хулосаси ҳақиқий эмас деб топилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.