30-Noyabr, 2021-yil 268

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми ўтказилди

Бугун, 30 ноябрь куни “Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида  ҳалоллик” мавзусида бизнес форуми ўтказилди. Унда 100 дан ортиқ турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган бизнес вакиллари, вазирлик ва идоралар, ОАВ, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этди.


Тадбирда Бизнес-омбудсман Д. Касимов, Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. Бурхонов, шунингдек БМТ, ЯХҲТ ва ЕТТБ вакиллари спикерлар сифатида иштирок этди.


Хартия Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланган. Ҳужжат 43 та вазирлик ва идоралар иштирокида қатор муҳокамалардан ўтказилди. Таъкидлаш жоиз, хартияни ишлаб чиқишда халқаро стандартлар ҳамда Франция, Руминия, Грузия ва АҚШ каби мамлакатларнинг хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш чораларни жорий этиш борасидаги тажрибаси ўрганилди.


Шу билан бирга, хартия нормаларининг амалиётга жорий этилиши хусусий секторда коррупцияни олдини олиш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, “ҳалол” тадбикорларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш имконини беради.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.