7-Dekabr, 2021-yil 268

Фермер хўжалигига ер участкасини олиб қўйиш натижасида етказилган зарар қопланади

Бизнес-омбудсман Ховос тумани ҳокимлигига нисбатан киритилган даъво бўйича судда ютиб чиқди. Даъво ариза фермер хўжалигининг ер участкасини ноқонуний олиб қўйилиши натижасида етказилган зарарни ундириш мақсадида киритилган эди.

Аниқланишича, туман ҳокимининг 2016 йилдаги қарорига асосан фермер хўжалигига 5,2 Га ер майдони узоқ муддатли ижарга берилган. Бироқ, кейинчалик ижара шартномаси ҳокимлик томонидан ноқонуний равишда бир томонлама бекор қилинган.  

Таъкидлаш жоизки, фермер хўжалиги боғдорчилик фаолиятига иҳтисослашган бўлиб, ижара шартномаси ноқонуний равишда бекор қилиниши натижасида ер майдонида мавжуд бўлган 300 туп ўрик ва 133 туп ёнғоқ дарахтлари яроқсиз ҳолатга келган. 

Бизнес-омбудсманнинг Боёвут туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида Ховос тумани ҳокимлигининг ҳисобидан фермер хўжалигининг фойдасига қарийб 42 миллион сўмлик маблағларни етказилган зарар учун компенсация сифатида ундирилиши белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.