27-Dekabr, 2021-yil 268

Бизнес-омбудсман фермер хўжалигига кредит тўловларини кечиктиришда кўмаклашди

Бизнес-омбудсман Ғаллаорол туманида фаолият юритувчи “Агро” фермер хўжалигига (номи ўзгартирилган) кредит тўловларини кечиктиришда кўмаклашди.

Аввалироқ, фермер хўжалигига паррандачиликни ривожлантириш мақсади банкдан 48 ой муддатга 950 миллион сўм кредит маблағи ажратилган эди. Кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли фермер хўжалигининг ҳисобидан банк фойдасига 489 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш бўйича Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаси чиқарилган. Шу билан бирга, хўжаликка тегишли паррандачилик комплекси Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол туман бўлими томонидан сотувга чиқарилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5978-сон Фармони билан карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари қўлламаслик белгиланган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан, фермер хўжалигининг манфаатида Бизнес-омбудсман томонидан ижро ҳужжатини ижросини кечиктириш бўйича банкка тегишли хат киритилди ва натижада фермер хўжалигидан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати иш юритишдан тугатилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.