28-Dekabr, 2021-yil 268

Солиқ органининг тадбиркорга нисбатан қабул қилинган қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Бизнес-омбудсман Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасига нисбатан киритилган даъво бўйича судда ютди. Шикоят ариза  “Grand” МЧЖга (номи ўзгартирилган) нисбатан қабул қилинган Давлат солиқ бошқармасининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан киритилган эди.

Аниқланишича, “Grand” МЧЖ фаолиятида Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Уни натижасида, корхона ва бошқа тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар қалбаки ва кўзбўямачилик асосида тузилганлиги тўғрисида асоссиз хулосага келинган ва Жамият ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилган.  

Таъкидлаш лозим, ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбақилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши қонунчиликда белгиланган. Шу билан бирга, солиқ бошқармаси томонидан қарор қабул қилишда “Grand” МЧЖ иштирок этмаган ва ўз фикрини билдириш имконияти берилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Бизнес-омбудсман томонидан Навоий туманлараро маъмурий судига шикоят киритилди ва суд қарори билан Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.