7-Yanvar, 2022-yil 268

Қайси ҳолатда объект фойдаланилмаётган деб ҳисобланади?

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Макон” МЧЖга (номи ўзгартирилган) тегишли бино Қарши шаҳри бўйича фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳининг хулоласи билан фаолиятсиз деб топилган ва шунга кўра Жамиятга нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилган. Таъкидлаш лозим, хатловдан ўтказиш вақтида мазкур бинонинг бир қисми умумий овқатланиш муассаси сифатида ишлатилиб, қолган қисмлари ижарага берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 666-сон қарорига мувофиқ хатловдан ўтказиш вақтида:

  • белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари;
  • бўш турган бинолар;
  • яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар;
  • фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса*, фойдаланилмаётган объектлар сифатида эътироф этилади.

*Изоҳ: Мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно.

“Макон” МЧЖнинг мурожаати асосида, Бизнес-омбудсман томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлигига Тақдимнома киритилди ва натижада ишчи гуруҳнинг хулосаси бекор қилинди ва Жамиятга асоссиз равишда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми тўхтатилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.