17-Yanvar, 2022-yil 268

Тадбиркорга ҳисобланган қўшимча солиқ суммаси бекор қилинди

“Қурилиш” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.  

Мурожаатда маълум қилинишича, “Қурилиш” МЧЖ томонидан айрим қурилиш материалларини харид қилиш юзасидан бошқа тадбиркорлик субъекти билан шартномалар тузилган бўлиб, улар бўйича солиқ бошқармаси томонидан Жамиятга нисбатан камерал солиқ текшируви тайинланган. Текширув натижаси бўйича Жамиятнинг ҳисоб рақамидан 187 миллион сўм маблағни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур мурожаатни Бизнес-омбудсман девонида ўрганиш жараёнида, Жамиятга нисбатан солиқ идораси томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибга зид равишда ҳаракатлар амалга оширилганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Жиззах туманлараро маъмурий судига шикоят аризаси киритилиб, суд томонидан ушбу ариза қаноатлантирилган. Хусусан, суд томонидан Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг Жамиятга нисбатан ҚҚС бўйича қўшимча 187 миллион сўм ундириш тўғрисида қабул қилинган қарори ҳақиқий эмас деб топилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.