24-Yanvar, 2022-yil 268

Тўртта тадбиркорнинг ер участкаларидан фойдаланиши билан боғлиқ вужудга келиши мумкин бўлган муаммоси бартараф этилди

Навоий вилоятида фаолият юритувчи 4 та тадбиркорлик субъектлари Учқудуқ давлат ўрмон хўжалиги ва Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Учқудуқ туман ҳокимнинг тегишли қарорлари билан юқоридаги тадбиркорик субъектларига жами 223,05 гектар ер участкалари узоқ муддатли ижарага ажратилган. Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер майдонларида фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланишга лицензиялар ҳам берилган. Шунга қарамасдан, Учқудуқ давлат ўрмон хўжалиги томонидан ушбу ажратилган ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган.

Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман девонида ўрганилиши жараёнида аниқландики, тадбиркорларга ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорлари ва фаолияти учун берилган лицензиялар ўз кучида бўлган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорлар манфаатида Навоий туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризалари натижасида, суднинг қарори билан Учқудуқ давлат ўрмон хўжалиги ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мансабдор шахсларининг юқоридаги 4 та тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларини аукцион савдоларига чиқаришда ифодаланган хатти-ҳаракатлари қонунга ҳилоф деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.