20-Dekabr, 2019-yil 268

(НОҚОНУНИЙ) ҲАРАКАТ = (САЛБИЙ) НАТИЖА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармони билан Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлиб, Бизнес-омбудсман девони томонидан ушбу назорат доимий равишда амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, ўтказилган навбатдаги назорат давомида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекицяси ходимлари томонидан “STAR ALFA PROGRES” МЧЖ фаолиятида текширув ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан текширув тартибини бузган шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралар қўлланилди. Бунинг натижасида:

1. Ўтказилган текширув давомида расмийлаштирилган далолатнома ва текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинди.

2. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекицяси бошлиғи О.З. га нисбатан жарима интизомий жазоси қўлланилди.

3. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш Марказий минтақавий инспекицяси бошлиғи А.Ж. эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

4. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш Марказий минтақавий инспекицяси бош ва етакчи инспекторлари С.Ш. ва С.А. ларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, ушбу шахслар суд томонидан ҳуқуқбузар деб топилди. Тадбиркор ҳуқуқи ҳимояси таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.