Т/р | Белгиланган тадбир | Ижро муддати | Ижро учун масъул |
Вакил девони фаолиятини ташкил этиш | |||
1. | Вакил девони томонидан 2023 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаш. Натижасини йиғилишда муҳокама қилиш. | 2023 йил июль | Ж.Урунов Т.Турсунбоев Ж.Хасанов Ш.Саидов М.Насуллаев М.Миралимов Г.Шукурова |
Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш | |||
2. | Вакил девони ва унинг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш. Натижаси бўйича таклиф киритиш. | 2023 йил июль, октябрь | Ж.Хасанов, ҳудудий шўъбалар |
3. | “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш. Натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифларни киритиш. | 2023 йил июль-декабрь
| Ж.Хасанов Б.Коржовов ҳудудий шўъбалар |
4. | “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталини такомиллаштириш. | 2023 йил | Ж.Хасанов Д.Арипова |
Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш | |||
5. | Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, унинг ҳудудий ташкилотларда 2021-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 6 ойи давомида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижросини ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини ўрганиш. Натижасига кўра, тегишли чоралар кўриш | 2023 йил июль-август | Ш.Саидов ҳудудий шўъбалар |
6. | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг тизимидаги ташкилотларда 2021-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 8 ойи давомида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижросини ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини ўрганиш. Натижасига кўра, тегишли чоралар кўриш | 2023 йил сентябрь-октябрь | Ш.Саидов ҳудудий шўъбалар |
7. | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, унинг тизимидаги ташкилотларда 2021-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижросини ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини ўрганиш. Натижасига кўра, тегишли чоралар кўриш | 2023 йил октябрь-ноябрь | Ш.Саидов ҳудудий шўъбалар |
8. | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Ўздавкарантин” давлат агентлиги ва унинг ҳудудий ташкилотларда 2021-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 10 ойи давомида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижросини ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлигини ўрганиш. Натижасига кўра, тегишли чоралар кўриш | 2023 йил ноябрь-декабрь | Ш.Саидов ҳудудий шўъбалар |
Маъмурий амалиётни мувофиқлаштириш | |||
9. | Вакил девони ходимлари ва суд томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузишга оид кўриб чиқилган маъмурий ишларни умумлаштириш. Натижаси бўйича таклиф киритиш. | 2023 йил август | Т.Турсунбоев, ҳудудий шўъбалар |
Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик | |||
10. | Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш. Натижаси юзасидан таклифлар киритиш. | 2023 йил июль-декабрь
| М.Насуллаев шўъба ходимлари |
11. | Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқилган таклифларни тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2023 йил июль-декабрь
| М.Насуллаев шўъба ходимлари |
12. | Давлат раҳбарининг тадбиркорлик субъектлари билан ўтказиладиган “Очиқ мулоқот”га тайёргарлик ишларида иштирок этиш. Тадбиркорлик субъектлари билан жойларда ва видео конференцияларда учрашувлар ўтказиб, тадбирда кўтарилиши мумкин бўлган масалаларни аниқлаш, улар бўйича таҳлилий маълумот ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш. | 2023 йил июль-сентябрь | М.Насуллаев шўъба ходимлари |
13. | ЮСАИД, Европа кенгаши, Европа комиссияси, Бирлашган миллатлар ташкилотининг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) билан ҳамкорлик доирасида тегишли лойиҳаларни амалга ошириш. | 2023 йил июль-декабрь | М.Насуллаев шўъба ходимлари |
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш | |||
14. | 2023 йил 15 майдаги Ҳукумат комиссиясининг 35-сонли баёни ижроси юзасидан масъул идора ва вазирликлар билан биргаликда назорат қилувчи органларининг мажбурий талабларни қисқартириш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш. | 2023 йил июль-декабрь | М.Миралимов |
15. | Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларни ахборот тизими орқали таҳлил қилиш ва текширувлар давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида шу каби камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш. | 2023 йил июль | М.Миралимов |
16. | Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларни ахборот тизими орқали таҳлил қилиш ва текширувлар давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида шу каби камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш. | 2023 йил октябрь | М.Миралимов |
Тадбиркорлик субъектлари билан тарғибот тадбирлари ўтказиш | |||
17. | Тадбиркорлик соҳасидаги қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш. | 2023 йил июль-декабрь Тасдиқланган медиа-режа асосида | Г.Шукурова ҳудудий шўъбалар |
18. | Тадбиркорлик соҳасида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва олиб борилаётган давлат сиёсатини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича бизнес форум ташкил этиш. | 2023 йил октябрь | Г.Шукурова М.Насуллаев Ш.Саидов М.Миралимов Ж.Хасанов |
19. | Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил расмий веб-сайтини такомиллаштириш. | 2023 йил 4-чорак | Ж.Джамалов Г.Шукурова Д.Арипова А.Караев |
20. | Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича туркум видеороликлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда намойиш этиш. | 2023 йил июль-декабрь | Г.Шукурова А.Караев З.Раззоқов |
Кадрларни тарбиялаш ва малакасини ошириш | |||
21. | Вакил девони ходимларининг тадбиркорлик соҳасига оид қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш. | 2023 йил июль-декабрь Тасдиқланган иш-режа асосида | Ж.Толяганов |
22. | Вакил девонида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан (ҳудудларда фаолият юритувчи) ходимлар билан профилактик ишларни амалга ошириш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш чораларини кўриш. Натижаси бўйича тегишли таклифлар киритиш. | 2023 йил июль-декабрь Тасдиқланган иш-режа асосида | М.Миралимов
|