18-Fevral, 2022-yil 268

Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартиясининг илк аъзоларига аъзолик сертификатларини топшириш маросими бўлиб ўтди

17 февраль куни Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартиясининг илк аъзолигига қабул қилинган 50 та тадбиркорлик субъектига аъзолик сертификатларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Улар орасида “ANGLESEY FOOD” МЧЖ (Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи), “UNION INSURANCE” МЧЖ, “CRANTAS GROUP” МЧЖ ва бошқа тадбиркорлар бор. 



Сертификатларни топшириш маросимида Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов иштирок этди.

Маълумот учун: “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартияси” 2021 йилнинг август ойида Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тасдиқланиб, Махсус комиссиянинг 2022 йилнинг 1 февраль куни бўлиб ўтган биринчи йиғилиши қарори билан ташаббус билдирган илк 50 та тадбиркорлик субъекти Хартия аъзолигига қўшилган.


Эслатиб ўтамиз, коррупцияга қарши курашиш Хартияси тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолиятини бошқариш, шартнома муносабатлари ва бошқа муҳим йўналишларда коррупция хавфларининг олдини олишга қаратилган ҳужжат бўлиб, унга қўшилиш тадбиркорлик субъектлари томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилади.



Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига аъзо бўлиш учун Махсус комиссия ишчи органи - Савдо-саноат палатасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон рақами: +99878 150-60-06.
Э-почта: info@chamber.uz.

Вебсайт: https://chamber.uz/uzk/index.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.