2-Mart, 2022-yil 268

Тоза ҳаво ва гўзал табиат шароитида, жозибадор ишбилармонлик муҳитини бирга ташкил этайлик!

“Ассалому алайкум, ҳурматли, тадбиркор дўстлар!

Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида, юртбошимиз томонидан она-табиатимизни пок сақлаш зарурлигига урғу берилиб, бунда, дарахтларнинг ўрни беқиёслиги таъкидланди.

Шунга кўра, давлат раҳбари томонидан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирини амалга ошириш таклифи олға сурилиб, унга кўра, жорий йилнинг 1 март кунидан бошлаб баҳор мавсумида барча ҳудудларда дарахтлар экилиши кўзда тутилган.

Албатта, ижобий бизнес муҳитини ташкил этиш долзарб масаладир, шу билан бирга, тоза экологик муҳитни таъминлаш эса янада долзарбдир. Буни, биргина 2020 йилда бошланган коронавирус пандемиясининг аҳолига ва бизнесга бўлган салбий таъсирида ҳам кўрдик. 

Маълум қиламанки, Бизнес-омбдудсман ва унинг жамоаси ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, уни амалга оширади.

Тадбиркор дўстлар, сизларни ҳам ушбу “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирида фаол иштирок этишга чорлайман!

Тоза ҳаво ва гўзал табиат шароитида, жозибадор ишбилармонлик муҳитини бирга ташкил этайлик!” 


Дилмурод Касимов, Бизнес-омбудсман

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.