16-Mart, 2022-yil 268

Тадбиркорга ҚҚС салбий фарқ суммасини қайтаришда кўмаклашилди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи “Service” АЖ (номи ўзгартирилган) ҚҚС салбий фарқ суммасини қайтаришда ёрдам сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, 673,9 миллион сўм ҚҚС салбий фарқ суммасини Жамиятнинг ҳисобрақамига қайтаришда муаммолар вужудга келган. Таъкидлаш лозимки, Жамиятнинг бошқа солиқ турларидан қарздорликлари мавжуд бўлмаган ва унинг фаолиятида ўтказилган камерал солиқ текшируви давомида тадбиркор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда хато-камчиликлар аниқланмаган.

Таъкидлаш лозимки, Солиқ кодексининг 138-моддасига мувофиқ, ҚҚС суммаси ўрнини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан солиқ даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этиш чоғида солиқ органлари ҚҚСнинг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) тўғрисида хабардор қилинган кундан эътиборан 60 кун ичида солиқ органининг буйруғисиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан “Service” АЖга қопланиши лозим бўлган 673,9 миллион сўм ҚҚС салбий фарқ суммаси қайтарилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.