25-Mart, 2022-yil 268

Тошкент халқаро инвестиция форуми давом этди

Бугун Тошкент халқаро инвестиция форуми давом этди. Форум доирасида Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж. Урунов “Тадбиркорлик хатарлари: ҳуқуқий тартибга солиш ва инвестицион баҳсларни ҳал қилиш” мавзусида панел мунозарасида спикер сифатида иштирок этди.


Хусусан, ўз нутқида Ж. Урунов форум иштирокчиларини Ўзбекистондаги Бизнес-омбудсман институтининг фаолияти билан таништириб, тадбиркорлар муаммоларини ҳуқуқий тартибга солишда мазкур институтнинг ўрни ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, тадбиркорликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзгартириш бўйича тегишли таклифлар киритиш, шунингдек, янги лойиҳаларни ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш орқали мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун қонунчилик муҳитини такомиллаштиришда Бизнес-омбудсман институтининг ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Бизнес-омбудсман ўринбосари ушбу йўналишдаги статистик маълумотларга тўхталиб ўтди. Хусусан, 2021 йилда Бизнес-омбудсман томонидан 520 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тадбиркорлик фаолиятига таъсири юзасидан экспертизадан ўтказилди. Улар бўйича 1000 га яқин таклифлар берилди.

Мисол учун, илгари қонунчилик билан айрим товарларга божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач тайёр импорт истеъмол товарлари реализация қилинишига таъқиқ қўйилган эди. Бизнес-омбудсман томонидан ушбу эскирган тақиқни бекор қилиш юзасидан таклиф киритилиб, янги тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6314-сон Фармонида ўз аксини топди.

Шу билан бирга, Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 9 та моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилгани таъкидланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.