26-Mart, 2022-yil 268

Давлат тадбиркорларга ҳалол бизнес юритишда фаол ёрдам бермоқда

Жиззах вилоятида Бизнес-омбудсман девони ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.


Учрашувлар давлатимиз раҳбарининг Давлат солиқ қўмитасига ташрифи доирасида берилган топшириқлари асосида тадбиркорларга солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўтказилмоқда.


Тадбирда Шароф Рашидов, Пахтакор, Фориш, Зомин, Ғаллаорол, Зарбдор, Янгиобод, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳридан 700 нафарга яқин тадбиркор иштирок этди. Шу билан бирга, очиқ мулоқотда Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳам иштирок этди.


Мулоқот давомида тадбиркорларни янги дастур ва солиқ тизимидаги ўзгаришларга тегишли саволлари тингланиб, улар бўийча тушунтиришлар берилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирлар мамлакатимизда электрон хизматлар қамровини ошириш ҳамда тўғри солиқ тизими орқали тадбиркорларни ўз фаолиятини ҳалол олиб боришига ундашдир.

Учрашувлар барча ҳудудларда давом этмоқда.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.