29-Mart, 2022-yil 268

Экспортёрлар билан учрашув ўтказилди

Жорий йил 28 март куни Бизнес-омбудсман Д. Касимов ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида экспорт қилувчи тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида  видеоконференцалоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.


Мазкур учрашувда 50 га яқин ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар  иштирок этиб, улар фаолиятидаги муаммолар ҳақида сўз юритиш имконига эга бўлдилар. 

Йиғилиш якунида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ҳурматли тадбиркорлар, экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини такомиллаштириш бўйича муаммоли масалаларингиз ёки таклифларингиз бўлса, 71-202-08-98 (111) телефон рақами орқали масъул ходимларимиз билан боғланишингиз ёки қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: info@biznesvakil.uz.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.