31-Mart, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг қарийб 67 миллион сўмлик маблағини ундириб берди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Давр” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатда кўрсатилишича, Қашқадарё вилояти инжиниринг компанияси ва  Жамият ўртасида Косон туманида автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш бўйича шартнома тузилган. Жамият томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Шу билан бирга, Жамият томонидан қарздорга юборилган талабномалар ижросиз қолдирилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига кўра, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди.

Мазкур ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. Натижада, суд қарори билан “Давр” МЧЖ фойдасига Қашқадарё вилояти инжиниринг компанияси ҳисобидан шартнома бўйича 66 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш белгиланди.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.