5-Aprel, 2022-yil 268

Қаршидаги 19 нафар тадбиркорнинг бузилган объекти учун компенсация тўлаш чоралари кўрилмоқда

Кун.уз вебсайтида Қарши шаҳридаги 19 нафар тадбиркорнинг мулки давлат эҳтиёжи учун бузилганлиги, аммо компенсация тўлаб берилмаганлиги тўғрисидаги мурожаат ёритилган эди

Мазкур мурожаат тегишли тартибда Бизнес-омбудсман девонида ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди. Тегишли суд қарорлари билан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилган кўчмас мулклар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилганлиги сабабли 19 нафар тадбиркорлар фойдасига Қарши шаҳар ҳокимлигидан жами 3, 6 миллиард сўм компенсация тўловлари ундрилиши белгиланган.

Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2021 йил 11 декабрдаги қарори билан ушбу қарздорликни 931 миллион сўми тўланган.

Шу билан бирга, тадбиркорларга компенсациянинг қолган 2, 7 миллиард сўм маблағни Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган Жамғарма маблағи ҳисобидан тўлаб бериш чораларини кўриш лозимлиги юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлигига Хулоса киритилган эди.

Шунга мувофиқ, 22 объект бўйича етказилган зарарнинг 1 миллиард 35 миллион сўмдан ортиқ маблағ тадбиркорларга тўлаб берилди. Айни дамда қолган маблағлар вилоятнинг “E-IJRO AUKSION” савдоларидан шаклланган маблағлар ҳисобидан тўлаб бериш ишлари амалга оширилмоқда.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.