6-Aprel, 2022-yil 268

Бизнес-омбудсман девонининг 2 нафар ходими “Келажак лидерлари” дастурига кирди

Бизнес-омбудсман девонининг 2 нафар ходими Шукурова Г. ва Джамалов Ж.  “Келажак лидерлари” махсус интенсив малака ошириш дастури 2-мавсуми ТОП-50 талигига кирди.


Дастур 2 ойга мўлжалланган бўлиб, унинг доирасида истиқболли ёшлар раҳбарлик лавозимларига тайёрланади. Таъкидлаш лозим, 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган тингловчилар 1 862 нафар номзод орасидан сараланган.


Шунингдек, тингловчилар лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби соҳаларда сабоқ олишади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз