7-Aprel, 2022-yil 268

Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Бизнес-омбудсман Д. Касимов Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси таркибида вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда Самарқанд ва Навоий вилоятларида ишбилармон муҳитини ўрганди.


Ташриф доирасида ишбилармонларнинг муаммоларини муҳокама қилиш ва мурожаатларини ҳал этиш мақсадида 450 нафардан ортиқ тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Тадбиркорларнинг мурожаатларига кўра, уларнинг фаолиятидаги муаммолар асосан кредит ажратиш, ер масаласи ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқлиги аниқланди. Таъкидлаш жоизки, мансабдор шахслар томонидан ҳар бир мурожаат ўрганилиб, тадбиркорларга манзилли ёрдам кўрсатиш учун қабул қилинди. 


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.